Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг 180дан ортиқ ходими коронавирусга чалингани маълум қилинди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коронавирус юқтирган ходимлари сони 189 кишига етди. Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фархон Хақ маълум қилди.
"БМТдаги ҳолатларга келсак, якшанба кечқурунги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича касалликка чалинган ходимларимиз сони 189 нафар, уч киши вафот этди", - деди Ҳақ.
Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш COVID-19 пандемиясини дунё тинчлигига таҳдид ўлароқ баҳолаганди.
Унинг фикрича, ижтимоий тартибсизлик ва зўравонликларнинг кучайиши ўз навбатида дунё ҳамжамиятининг касалликка қарши курашиш қобилиятини ҳам пасайтириш мумкин.
«Бу – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилганидан буён ўтган 75 йиллик даврдаги энг жиддий синов. Аллақачон халқаро, минтақавий ва миллий низоларни ҳал этишда тўсқинлик қилмоқда», – деганди Гутерриш.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 800 мингдан ошган, 117 500 дан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026