ДХМ фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш таклиф қилинди
Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни соддалаштириш ёки ваколатли ташкилотларга қайтариш керак.
“Давлат хизматлари марказларининг баъзи хизмат турлари, албатта, аҳоли учун қулайдир, лекин айримлари халқ учун ортиқча харажат ва ноқулайликлар туғдириб, ортиқча вақт сарфлашга сабаб бўлмоқда.
Мисол учун, ўз амалиётимдан келиб чиқиб айтсам: иссиқ сув ҳисоблагичини (счётчик) текширувдан ўтказишдаги ноқулайликларга дуч келдим. Бу хизмат Давлат хизматлари марказларига ўтгандан бери нархи икки баробарга ошди. Ариза берилган кундан бошлаб 15 кун ичида келиши керак бўлган ходим, ҳозирда 30 кун ичида ҳам етиб келмаяпти. Бу эса ҳисоблагичнинг стандарт сертификати муддати тугашига, кечиккан муддатдан сўнг биз киши бошига тўлов тўлашимизга, натижада, моддий зарар кўришимизга олиб келмоқда.
Агар мен ўз ҳисоблагичимни ўзим давлат стандартида текширувдан ўтказиш билан шуғулланганимда икки баробар арзонга тушар эди ва узоғи билан 10 кун ичида битар эди. Мен нафақат стандартлаштириш хизмати, балки бошқа хизматларни ҳам халқ учун қулайлигини ўрганишни ва қайта кўриб чиқишни маслаҳат бераман! Чунки баъзи хизматлар юзасидан фуқароларда Давлат хизматлари марказларига кўплаб норозиликлар мавжуд”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотига қайтариш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
18:35 / 18.07.2024
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
11:16 / 11.07.2024