«Миллий тикланиш» партияси депутати салкам 2 млрд сўмлик хайрия қилмоқда
«Миллий тикланиш» партияси аъзолари бўлган «Grand farm trade» компанияси раҳбарияти хайрия учун 1 млрд 650 млн сўм ажратди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва халқимизнинг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган хайрия тадбирларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Grand farm trade» компанияси ҳудудий филиали раҳбари, «Миллий тикланиш» партиясидан Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашига сайланган депутат Қаҳрамонжон Отахонов бошчилигида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатламларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Акция Тошкент, Андижон, Наманган вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган. Бунга эса 1 млрд. 650 млн. сўм ажратилган. Яъни ҳар бир ҳудуд аҳолисига 550 млн сўмлик кўмак кўрсатилади. Бугун – 14 апрель Тошкент вилоятининг мингта хонадонига 550 млн. сўм миқдоридаги хайрия ёрдами тарқатилди.
Тошкент, Андижон, Наманган вилоятларидаги мингтадан хонадонга 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 250 минг сўмдан пул ажратилган. Шунда битта оилага 550 минг сўмлик хайрия қилинади.
Партия аъзоси томонидан карантин бошланган даврдан Андижон шаҳридаги дорихоналарда эҳтиёжмандлар учун бепул дорилар бурчаклари ҳам ташкил этилган. «Миллий тикланиш» партиясининг 2020–2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам айнан кексаларни қадрлаш, меҳр-оқибатни асраш, инсон омилини барча соҳалар марказига қўйиш каби вазифалар белгиланган. Мазкур партиявий ғоялар депутатлар томонидан ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Албатта, чинакам инсонийлик сабоғига айланиб бораётган бу каби хайрли ишлар ортида юртимиз аҳолисининг турмуш тарзини янада яхшилаш баробарида эртанги кунга бўлган ишонч ва интилиш юксалиб боради.
Хайрия эртага – 15 апрель куни Наманган вилоятида давом этади. Андижон вилоятида эса давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024