Иқтисодиёт | 14:00 / 14.04.2020
7434
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: Бухородаги «Сомонтепа» конида табиий газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари бошланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Ўртабулоқ-Денгизкўл» нефт ва газ конлари мажмуасига қарашли «Сомонтепа» конида 2-сонли газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг қурилиш ишлари бошланди.

Қурилиш-монтаж ишлари натижасида, Бошқарманинг кунлик табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга ҳамда кейинги тайёрлаш қурилмасига узатиш тизимидаги газ қувурларида гидравлик қаршиликларни бартараф этишга эришилади.

2-сонли «Сомонтепа» газни дастлабки тозалаш қурилмасидан 1-сонли Сомонтепа газни дастлабки тозалаш қурилмасигача узунлиги 33 км, диаметри Ø-1020 мм. газ қувури монтаж қилинмоқда.

Қурилманинг ишга туширилиши ортидан кондаги қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газ хом ашёларининг миқдори кунлик 1 млн. м³ ортишига эришилади.

«Eriell» компанияси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар натижасида қурилиш объектига 13 621 п/м газ қувури олиб келинган бўлиб, шундан 4153 п/м.дан ортиқ қувурлар монтаж қилиб бўлинди.

Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси ва Ишчи гуруҳ аъзолари конларда олиб борилаётган ишларни бориб кўргани ҳақида хабар берилган эдик.

Маълумот учун, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» конидаги яна бир қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган. Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ойдин» конидаги 12-сонли қудуқдан эса кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олиниши йўлга қўйилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятини интернетда қуйидаги манбалар орқали кузатиб боришингиз мумкин:

Расмий сайт: www.ung.uz

Facebook: fb.com/uzbekneftgaz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид