Ўзбекистон | 09:45 / 14.04.2020
5207
5 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган ИЭС қурилади

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади

Фото: Евгений Биятов

Президентнинг “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси ва “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” (Туркия Республикаси) компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасида қарорда белгиланган электр станцияни қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун ташкил этилган корхонаси ўртасида “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган комбинацияланган циклли электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириш бўйича Инвестиция келишуви имзоланган;

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш шартномаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “AKSA ENERJI ÜRETIM A.Ş.” ўртасида имзоланган Инвестиция келишуви тасдиқланади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:

ишлаб чиқариладиган электр энергиясини олти ой ичида сотиб олинишини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишини таъминоти сифатида Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги рейтинги бўлган тижорат банкининг тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз узоқ муддатли хорижий валютада банк кафолати Лойиҳа компанияси фойдасига очишга;

инвестиция лойиҳаси эҳтиёжи учун табиий газ ва техник сув етказиб берувчи сифатида иштирок этишига;

Лойиҳа компаниясига техник сув ва табиий газни етказиб бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ билан узоқ муддатли шартномани имзолашга;

жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига истисно тариқасида боғлаган ҳолда белгилашга.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ ва техник сув етказиб бериш тўғрисида шартномаларнинг имзоланишини таъминлайди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг айби билан табиий газ ва техник сув етказиб берилмаслиги натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва йўқотилган фойда суммаларини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан агарда шартномада бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, табиий газ ва техник сув етказиб берувчилар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ олдида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига республикада юқори даражадаги рейтингга эга тижорат банклари томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун имтиёзли шартларда тикланадиган, қайтариб бўлмайдиган ва шартсиз банк кафолати берилишини таъминлаш тавсия этилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Лойиҳа компаниясига Электр энергиясини сотиб олиш шартномасида кўрсатилган шартларда ерни ижарага бериш бўйича шартнома имзолаган ҳолда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга фойдаланиш учун ер участкаси ажратилишини таъминлайди.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, Лойиҳа компаниясига:

имзоланган Инвестиция келишуви ва Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар берилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида банк ҳисоб-рақамларини очиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун республикада очилган банк ҳисоб-рақамларидан хорижда очилган банк ҳисоб-рақамларига пул маблағларини ўтказишга;

хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисида бундай тўловларни Ўзбекистон Республикаси банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлигига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва кредиторлар ўртасида Лойиҳа компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кредиторларга беришни назарда тутадиган тегишли битимлар тузиш ҳуқуқи берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид