Хоразмдаги ҳарбий қисмга карантинга жойлаштирилганлар орасида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди
Ушбу ҳарбий қисмдаги карантин пунктида 492 нафар фуқародан Covid-2019 коронавирус касаллигини аниқлаш мақсадида намуналар текшириш учун олинган
Бугун, 14 апрель куни АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Бош давлат санитария инспекторига Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатлардан келтирилган одамлар карантинга жойлаштирилгани, кейин шу карантиндагилар орасида касаллик тарқаб кетгани ҳақида савол берилди.
“Жорий йилнинг 22 март куни Москва – Урганч (239 нафар) ва Новосибирск – Урганч (253 нафар) йўналишидаги чартер авиарейсларида жами — 492 нафар фуқаро Шовот туманида жойлашган 49093-сонли ҳарбий қисмда карантин госпиталига жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 23-24 март кунлари ушбу ҳарбий қисмдаги карантин пунктида 492 нафар фуқародан Covid-2019 коронавирус касаллигини аниқлаш мақсадида намуналар текшириш учун олинди.
2020 йил 25-27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига асосан, 7 нафар мусбат натижа қайд қилинди ва у ердагилар "Ёшлар" ва "Ҳаёт-НН" меҳмонхоналари, Хонқа санаторийсига, ТТА Урганч филиали клиникасига, ТАТУ Урганч филиали ётоқхонасига кўчирилди”, - деди Нурмат Отабеков.
Қайд этилишича, ҳозир ҳарбий қисмда фуқаролар қолмаган.
Мавзуга оид
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
11:40 / 10.09.2024