Айрим фуқаролар автобус ҳайдовчиларини уй йўлакларигача олиб боришга ёки тор кўчалардан юришга мажбур қилмоқда - «Тошшаҳартрансхизмат»
Мураккаб шароитда кўрсатилаётган транспорт хизмати билан боғлик муаммолар юзага келса, жамиятнинг 1062 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин
Карантин даврида муддатни ўтаб бўлган фуқароларни карантин ҳудудидан олиб чиқиш ва уларни марказлашган тартибда яшаш манзилларига етказиш ҳамда шаҳардаги бошқа клиникалардан қарийб 7 мингга яқин фуқароларни карантин ҳудудига олиб боришга "Тошшаҳартрансхизмат"нинг 200 дан ортиқ автобуслари хизмат қилиб келмоқда. Бу ҳақда жамият хабарида айтилган.
Билдирилишича, хориждан олиб келинган 5 мингга яқин фуқароларни карантин ҳудудларига олиб боришга қарийб 170 та автобус ажратилди.
“Албатта, мазкур хизматни ташкил этишда, автобусларнинг техник ҳамда санитария ҳолатини талаб даражасига келтиришда жамиятнинг юзлаб ишчи ходимлари тинимсиз меҳнат қилмоқда. Юзлаб ҳайдовчилар соғлиқларини хавф остига қўйиб касаллик ўчоқларига кириб бормоқда.
Ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, карантин муддатида касалликнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ҳар бир саъй-ҳаракатни қадрлаш, шунга монанд муносабат билдириш лозим.
Жумладан, кўрсатилаётган автобус хизматларидан оқилона фойдаланишимиз, транспорт воситаларини асраб-авайлашимиз шарт. Манзилларига етказилаётган айрим фуқаролар автобусларни уй йўлакларигача олиб боришлари ёки катта ҳажмдаги транспорт воситаларини тор кўчалардан юришга мажбур қилиш ҳолатларининг учраётгани бошқа йўловчилар хавфсизлигига рахна солиш билан бирга, баъзан автобусларнинг шикастланишига ҳам олиб келмоқда. Ана шундай ҳолатларда ҳайдовчи ва фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар ҳам юзага келмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни кундаги мураккаб шароитда кўрсатилаётган транспорт хизмати билан боғлик муаммолар юзага келса, жамиятнинг 1062 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024