Спорт | 21:38 / 15.04.2020
4670
1 дақиқада ўқилади

Германияда оммавий тадбирлар 31 августгача тақиқланди, футбол ҳам хавф остида

Германия коронавирус пандемияси туфайли оммавий тадбирларни ўтказишга қаратилган тақиқ муддатини узайтирди.

Фото: Bundesliga

Bild хабарига кўра, федерал ҳукумат жуда кўп одамлар иштирок этадиган тадбирларни 31 августгача тақиқлаган.

23 апрель куни Бундеслига клублари видеоконференция орқали йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда. Улар федерал ҳукуматнинг қарорини ҳам муҳокама қилишади.

Аввалроқ, Немис Футбол Лигаси (DFL) мавсумнинг қолган ўйинларини июнь ойида, мухлисларсиз ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аслида, футбол ўйинлари мухлисларсиз ўтказилса ҳам, иштирокчилар сонининг кўплиги боис, барибир оммавий тадбир ҳисобланади.

Агар DFL Бундеслиганинг қолган ўйинларини ўтказиш имконсиз деб топса, мавсум бекор қилиниши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид