Ўзбекистон | 11:27 / 15.04.2020
3533
4 дақиқада ўқилади

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар сони 63 мингдан ошди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 63 882 та ҳолат аниқланган.

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:

Тошкент шаҳрида – 10 922 та ҳолат; 
Фарғона вилоятида – 9 347 та ҳолат;
Тошкент вилоятида – 9 288 та ҳолат;
Самарқанд вилоятида – 5 961 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида – 4 617 та ҳолат;
Қашқадарё вилоятида – 4 382 та ҳолат;
Наманган вилоятида – 3 654 та ҳолат;
Андижон вилоятида – 3 634 та ҳолат;
Бухоро вилоятида – 2 613 та ҳолат; 
Қорақалпоғистон Республикасида – 2 354 та ҳолат;
Жиззах вилоятида – 2 184 та ҳолат;
Сурхондарё вилоятида – 2 122 та ҳолат;
Хоразм вилоятида – 2 117 та ҳолат;
Навоий вилоятида – 687 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

14 апрель куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, “Ўртасарой” маҳалласи, Оқ олтин кўчасида яшовчи 1982 й.т. А.К., Юқори Чирчиқ тумани, “Гулистон” маҳалласида яшовчи 1984 й.т. И.З., Бухоро шаҳар, Шербудин кўчасида яшовчи 1985 й.т. Р.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Қипчоқ” овулида яшовчи 1998 й.т. Ф.Б., Тўрткўл тумани, “Шўрахон” овулида яшовчи 1993 й.т. Д.Э.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

14 апрель куни Урганч шаҳар, Қурувчилар кўчасида яшовчи 1987 й.т. Ш.Б. рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

14 апрель куни Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Ш.Ҳамроев” маҳалласи, “Додбоғни” қишлоғида яшовчи 1984 й.т Ш.Р. рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад 4 нафар фуқарони ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

14 апрель куни Хоразм вилояти, Хонқа тумани, “Сарапаён” қишлоғида яшовчи 1995 й.т. Н.Д. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.

14 апрель соат 14:00 да Сирдарё тумани, “Фурқат” маҳалласи, Қахрамонлар кўчасида яшовчи 2000 й.т. Р.Б. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлигини учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

14 апрель соат 12:45 да Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “М.Улуғбек” маҳалласида яшовчи 1961 й.т. Э.Ш. ва “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1962 й.т. К.Э.лар карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганликлари учун, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддаларига асосан Маъмурий ишлар бўйича Боёвут тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

14 апрель соат 14:00 да Сирдарё тумани, “Фаровон” маҳалласи, Ҳамдўстлик кўчасида яшовчи 2000 й.т. В.Л. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид