Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга қарши курашаётган ходимга ҳар кунлик устама тўланади
Тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинди. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли фармонда баён қилинган.
Молия вазирлиги ахборотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон қарори билан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:
- врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 млн сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 млн сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига — 10 млн сўм;
- бошқа ходимларга — 5 млн сўм.
Таъкидланишича, ушбу фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида, коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун, шу жумладан тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлари учун 2020 йилнинг 23 март куни Молия вазирлиги қошидаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг ҳар бирига дастлабки равишда 5 млрд сўмдан, жами 70 млрд сўм ажратилди.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказига, унинг талабномасига асосан, қўшимча равишда 8,5 млрд сўм ҳамда 7 апрель куни Андижон, Наманган, Фарғона ва санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабномаларига асосан ҳар бирига қўшимча 5 млрд сўмдан ажратилди.
Жорий йилнинг 14 апрелига қадар ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан республика бўйича:
2 263 та ходимга, шу жумладан 396 та врачга, 801 та ўрта тиббиёт, 615 та кичик тиббиёт ва 451 та бошқа ходимларга жами 2 981 млн сўм 6 фоизли ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши;
424 та ходимга, шу жумладан 92 та врачга, 164 та ўрта тиббиёт, 128 та кичик тиббиёт ва 40 та бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 7 877,4 млн сўм (ҳар бир ходимга 5 млн сўмдан 25 млн сўмгача) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови тўланиши таъминланди.
Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 15 апрель ҳолатига ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг ғазна ҳисобварақларида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган 38 млрд сўм захира маблағлари мавжуд.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025