Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган фуқаро 15 суткага қамалди
Фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаларига асосан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган
Жорий йилнинг 15 апрел куни соат 10:00ларда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Маҳмуд Қошғарий кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамда соҳавий хизмат вакиллари томонидан "Нексия" русумли транспорт воситаси тўхтатилган.
ИИВ хабарига кўра, ҳайдовчининг ҳужжатлари сўралганда, автомашинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи ўзига тегишли бўлган қўл телефонида “Мен фалон жойда директорман, блогерман” деб ЙПХ ходимининг хизмат вазифасини олиб боришга халақит берган.
Йўловчи видео тасвирга олишни давом эттириб, “ҳали керакли жойда жавоб берасанлар, мен сенлар билан судда гаплашаман” деб ходимларга қўпол муносабатда бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан карантин қоидаларини бузган транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ходимларнинг хизмат вазифасини бажаришга фаол қаршилик кўрсатган, ҳақорат қилган йўловчига нисбатан барча ҳужжатлар тўпланиб, Самарқанд шаҳар Маъмурий судига жўнатилган.
Ушбу шахсга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаларига асосан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024