Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европани коронавирус билан боғлиқ оғир ҳафталар кутаётганини билдирди
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен чоршанба куни Европада карантин чораларини мувофиқлашган ҳолда бекор қилиш бўйича режани тақдим этди.
Европа ҳудудида COVID-19 билан боғлиқ янги ҳолатлар ўсмоқда, келаётган ҳафталар Европа учун оғир бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги бўлинмаси ҳудудий директори Ханс Клюге маълум қилди.
"Европада янги ҳолатлар сони ўсмоқда. Кейинги ҳафталарда Европада янги ҳолатлар сони қарийб икки бараварга ошиб, бир миллионга яқинлашди. Бу дунёдаги касалликка чалинишларнинг деярли 50 фоизи Европага тўғри келишини билдиради", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, вирусдан энг кўп жабрланган 10та давлатда ижобий силжиш кузатилган.
"Аммо айрим мамлакатлардаги ижобий силжишлар бошқа мамлакатлардаги, жумладан Буюк Британия, Туркия, Украина, Беларус ва Россиядаги салбий ўсишлар соясида қолмоқда", - таъкидлади Клюге.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен чоршанба куни Европада карантин чораларини мувофиқлашган ҳолда бекор қилиш бўйича режани тақдим этди. Ҳужжатда ҳукуматлар карантин чораларини юмшатишдан олдин ҳисобга олиши керак бўлган мезонлар ҳамда қатъий карантин чоралари бекор қилинганидан кейин амал қилиниши керак бўлган тамойиллар ифодасини топган. Шу билан бирга, Европадаги қатор давлатлар карантин чораларини юмшатмоқда.
Мавзуга оид
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
08:44 / 08.06.2026