Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lufthansa бир ярим йилга Airbus A340 самолётларидан фойдаланишдан воз кечди
Авиакомпанияда жами 17 дона Airbus A340-600 самолёти бўлиб, уларнинг барчаси яқин 2-3 ой ичида Теруэлдаги тураргоҳга жойлаштирилади.
Фото: Getty Images
Коронавирус сабабли Lufthansa авиакомпанияси бир ёки бир ярим йилга узоқ масофага мўлжалланган Airbus A340-600 самолётларидан фойдаланишдан воз кечди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Ана шу турдаги учта самолёт Теруэлдаги улкан самолётлар тураргоҳига йўл олди.
Авиакомпанияда жами 17 дона Airbus A340-600 самолёти бўлиб, уларнинг барчаси яқин 2-3 ой ичида Теруэлдаги тураргоҳга жойлаштирилади.
Теруэлда бир йилда ўртача 240 кун қуёшли бўлгани ва ёғингарчилик камлиги боис бу ҳудуд самолётларни узоқ вақт давомида сақлаш учун қулай ҳисобланади, деб изоҳлади авикомпания.
Февраль охирида Lufthansa парвозлар бекор бўлгани сабабли харажатларни қисқартиришини маълум қилганди. Апрель бошида авиакомпания 87 минг нафар ходимининг иш соатини қисқартирди. 8 апрель куни эса Germanwings лоукостерини ёпишга қарор қилди.
Мавзуга оид
13:00 / 24.03.2026
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар тақиқини узайтирди
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
13:36 / 30.09.2025
Lufthansa 2030 йилгача 4000 ходимни қисқартиришга тайёрланмоқда
18:37 / 21.09.2025