Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шамол электр станцияси қурилиши учун биринчи тендер бошланди
Ўзбекистонда биринчи шамол электр станциясини қуриш лойиҳасида иштирок этишдан манфаатдор бўлган инвесторлар буюртмаларини 2020 йил 13 майгача топширишлари мумкин
Фото: hhs.se
Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларни ушбу лойиҳа бўйича объектларни ривожлантириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва улардан фойдаланишда иштирок этишга таклиф этмоқда.
Шамол энергияси лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан умумий қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади.
Қизиқиш билдириш ҳақидаги таклифларни қабул қилиш 100 МВт шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер савдоларнинг эълон қисмидир. Тендер икки босқичда ўтказилади, улар орасида малакали танлаш ҳамда техник ва тижорат таклифларни кўриб чиқиш.
Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида ушбу шамол электр станциясини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун жой танланди. Айни пайтда ушбу ҳудудда экологик тадқиқотлар ва қушларнинг миграциясини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, биринчи электр станцияси қуриладиган майдон яқинида умумий қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун шунга ўхшаш тендер ўтказилади.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган, қайта тикланадиган энергия манбаларини жалб қилиш бўйича кенг кўламли стратегиянинг бир қисмидир.
Стратегия мамлакатда иқтисодий ўсиб бораётган электр энергияси истеъмолини қондириш учун келгуси 10 йил ичида қуввати 3 ГВт.гача бўлган шамол электр станциялари қурилишини кўзда тутади, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
13:26 / 17.12.2025
ДХШ қонунчилигида тендер ва тўғридан тўғри музокаралар тартиби ўзгаради
01:01 / 16.11.2025
Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши аниқланди
08:44 / 15.11.2025
2026 йилда Бўстонлиқда шамол электр станцияси ишга туширилади
21:16 / 09.09.2025