Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилишлар аниқланди
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси FERGANA AVTOMAT RASCHOT МЧЖ мурожаатига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали ўтказган тендер савдоларини ўрганди. Текширувда 15,5 млрд сўмдан ортиқ қийматга эга танловда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди.
Иллюстратив фото
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан FERGANA AVTOMAT RASCHOT МЧЖнинг мурожаати бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали ташкил этган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдоларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида буюртмачи ташкилот томонидан ўтказилган бошланғич қиймати 15,5 млрд сўмдан ортиқ бўлган танлов савдоларида "Рақобат тўғрисида"ги қонун 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани қайд этилди. Хусусан, савдоларда иштирокчилар учун рақобатни чеклайдиган шартлар киритилгани, танлов ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида таклифлар тўлиқ баҳоланмагани, шунингдек, таклифларни нотўғри баҳолаш каби бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, буюртмачи ташкилотнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда суд органларига юборилди.
Қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида буюртмачи ташкилотга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ҳам берилган.
Маълумот ўрнида: махсус комиссиянинг мазкур қароридан норози бўлган томон қўмитанинг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
16:30 / 29.04.2026
Пайариқ туманидаги 11 та метан-шохобча ўзаро келишиб нарх оширгани аниқланди
11:38 / 20.04.2026