Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ҳукумати аҳолига пул тарқатишни бошлайди
«Ҳукумат асосий харажатларини қоплашда жиддий қийинчиликларга дуч келган оилалар олдида мажбуриятни ўз зиммасига олади», — дейилади ҳукумат баёнотида.
Испания ҳукумати май ойидан «энг кам яшаш минимуми» миқдорида даромад топадиган оилаларга пул тарқатишга ваъда берди. Бу ҳақда El Mundo газетаси хабар қилди. Ёрдам мунтазам равишда кўрсатилади ва уни 1 миллиондан ортиқ оила олади.
«Ҳукумат асосий харажатларини қоплашда жиддий қийинчиликларга дуч келган оилалар олдида мажбуриятни ўз зиммасига олади», — дейилади ҳукумат баёнотида.
Энг кам яшаш минимуми миқдори қанчалиги айтилмади. El Pais газетасининг маълумот беришича, амалдорлар ўтган ҳафтада 500 евро маблағни муҳокама қилган.
Испанияда тўрт ҳафтадан ортиқ вақтдан буён карантин режими амал қилмоқда. 16 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда 180 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 19 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026