Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар сони 72 мингдан ошди
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 72 265та ҳолат аниқланган.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:
- Тошкент шаҳрида – 12 742 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 11 170 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 10 504 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 6 522 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 5 066 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 4 784 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 4 113 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 4 001 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 2 983 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 614 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 2 449 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 2 273 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 2 328 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 716 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
16 апрель куни Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, “Қахрамон” маҳалласи, Ойбек кўчасида яшовчи 1981 й.т. У.Б., Фориш тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи, Дўстлик кўчасида яшовчи 1999 й.т. Э.Ж., Бухоро вилояти, Когон тумани, “Убачули” маҳалласи, “Тангит” қишлоғида яшовчи 1966 й.т. С.Б., Ромитан тумани, “Хўжауббон” маҳалласи, “Хўжауббон” қишлоғида яшовчи 2001. й.т. А.О., Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Умр бунёдкори” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Х.Г., Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Наврўз” маҳалласи, Урганч кўчасида яшовчи 1971 й.т. У.Х., Бўзатов тумани, “Аспантай” овулида яшовчи 1978 й.т. Н.Х.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
16 апрель куни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Х.Олимжон кўчасида яшовчи 1978 й.т. К.Г. 15 апрель куни карантинга олинган бўлса-да, ўзбошимчалик билан карантиндан чиқиб кетганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
16 апрель куни Самарқанд вилояти, Ургут тумани, А.Мирон кўчасида яшовчи 1992 й.т. О.Т. рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
16 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Муқанна кўчасида яшовчи 1977 й.т. Ж.З., Самарқанд шаҳрида яшовчи 1994 й.т. Ў.Қ.лар ўз велосипедларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.
15 апрель куни соат 12:45да Гулистон шаҳар, “Ибратли” маҳалласи, Ободлик кўчасида яшовчи 1974 й.т. Ф.Қ. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлигини учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
15 апрель куни 16:45 да Гулистон шаҳар, “Навбаҳор” маҳалласи, С.Алимов кўчасида яшовчи 1982 й.т. Ё.Х. карантин қоидаларини бузиб, маст холда майда безорилик содир қилганлигини учун унга нисбатан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183-, 187- ва 194-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
16 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, “Қорасув” маҳалласи, Қорасув кўчасида яшовчи 1970 й.т. А.И. “Навоий” маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган “Анвар сомса” номли чойхонасига фуқароларни киритиб, уларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жазо чораси кўрилган.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024