Қорақалпоғистонда 3 нафар бемор бутунлай соғайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда яна 3 киши коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берди.
Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 1 нафари Тошкент шаҳридан бўлиб, Тошкент-Қўнғирот йўналишидаги йўловчи поездда Қорақалпоғистонга борган. Икки нафари эса Нукус шаҳридан ота-бола бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган.
«Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Бунда, шубҳасиз, республика юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандартлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар бугуннинг ўзида 27 нафарга ошиб, жами соғайганлар сони 156 нафарни ташкил этмоқда.
Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон ҳудудида шу вақтгача 58 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган маълум бўлганди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024