Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган врачлик пунктлари ташкил этилиши мумкин
Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган врачлик пунктларини ташкил этиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Марғилон шаҳрида болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг сони кам. Мавжудларининг ҳам иш вақти умумий асосда белгиланган. Аксарият ҳолларда болаларда касаллик хуружи сутканинг тун вақтига тўғри келади.
“Шундай пайтларда Марғилон шаҳар Сой бўйи кўчасида жойлашган болалар шифохонасида навбатлар кўпайиб, болаларни ҳаттоки стационар даволанишга ҳам олиб қолиш учун шароитлар йўқ. Тунги вақтларда шифокорлар етишмайди. Тунги навбатчиликда қолган атиги 3 ёки 4 та шифокор навбатда турган одамларга хизмат кўрсата олмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳам педиатр эмас”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024