Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йилнинг дастлабки уч ойида бензин ишлаб чиқариш кўпайган - Статқўм
2019 йилнинг шу даврида 244,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 282,7 минг тонна
Фото: Getty Images
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-март ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 244,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 282,7 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 267,4 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 254,5 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-март ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (174,7 минг тонна) қисқартирди - 172,0 минг тоннагача.
2020 йил январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш 13,07 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (14,1 миллиард куб метр).
2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 383,6 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига кам (404,2 минг тонна).
Мавзуга оид
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
23:08 / 09.04.2026