Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: Учтепада боғча биносини таъмирлаган қурувчининг пули ундириб берилди
Учтепа тумани прокурори Жобир Азимовнинг устидан шикоят қилган қурувчининг пули Kun.uz сайтида мақола эълон қилингандан сўнг ундириб берилди.
Kun.uz сайтида хоразмлик қурувчи Дониёр Сатторовнинг Учтепа туманидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасини таъмирлашда кетган сарф-харажатлари тўлаб берилмаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.
Мақолада Учтепа тумани прокурори Ж.Азимов тадбиркорга қурилиш харажатларини нақд пулда беришни ваъда қилиб, ваъдасини бажармагани ва бунинг натижасида қурувчи 121 млн сўм зарар кўргани ҳақида важлар келтирилгани боис ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назорати остида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаётбек Шамсутдинов мазкур ўрганиш натижалари ҳақида Kun.uz’га маълумот тақдим этди.
Аниқланишича, Учтепа туман мактабгача таълим бўлими ва «Castle Mirakl» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 17-сонли мактабгача таълим муассасасини ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун шартнома имзоланган.
Таълим муассасасида таъмирлаш ишларининг бир қисми, яъни витраж, ойна ва эшикларни ўрнатиш ҳамда бошқа қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун жамият раҳбари С.Пак ва фуқаро Д.Саттаров ўртасида оғзаки келишув тузилган.
Мақолада қайд этилган туман прокурори Ж.Азимов билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилганда, мактабгача таълим муассасасидаги таъмирлаш ишлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан олиб борилаётгани, таъмирлаш ишлари қисқа муддатда сифатли топширилиши туман прокуратураси томонидан назоратга олингани, назорат тадбирлари давомида туман прокуратураси аралашуви билан Д.Саттаровга 19,5 млн сўм миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилгани, туман прокурори томонидан фуқаро Д.Саттаровга таъмирлаш ишларини давом эттиришини, тўланмасдан қолган қарздорликни пудратчи ташкилот ҳисобидан қонуний асосларда ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатишини билдириб ўтганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, объект учун Учтепа тумани молия бўлими томонидан 800 млн сўм бюджет маблағлари ажратилганлиги ҳақидаги важлар ўз тасдиғини топмаган (тумани МТБ ҳисобчиси Ф.Расулов таҳририятга берган интервьюсида 17-боғчанинг қурилиши учун 2019 йилда 800 млн сўм ажратилганини айтган - таҳр).
Ўрганишда, фуқаро Д.Саттаров ва у ёллаган ишчилар томонидан қурилиш объектида жами 126,3 млн сўм миқдорида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги, ҳозирги кун ҳолатига 80 млн сўм миқдоридаги бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмагани аниқланиб, ушбу қарздорлик 2020 йил 16 апрель куни «Castle Mirakl» МЧЖ томонидан тўлиқ тўлаб берилган.
«Фуқаро Д.Саттаров буюртмачи ва пудратчи ташкилот раҳбарларига ҳеч қандай даъвоси ҳамда ҳокимият ва прокуратура идораларига эътирози йўқлигини билдирган», дейилади Бош прокуратура муносабатида.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
08:58 / 03.05.2026
Тошкентда профилактика инспектори жиноят иши қўзғатиш эвазига 10 минг доллар олаётганида ушланди
19:04 / 16.04.2026
Тошкентда мактаб ўқувчиларига пулга 3D форматда қўрқинчли филм намойиш қилинди
16:12 / 06.04.2026