Жамият | 21:26 / 18.04.2020
13644
1 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

Ёнғин кафенинг тахминан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонида содир бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинмоқда.

18 апрель куни соат 19:23 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган "Минг Чинор" кафесида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Ёнғин жойига 8та ёнғин-қутқарув техникаси тўрт дақиқа ичида етиб борди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, ёнғин қутқарув жанговар бўлимлари кўрган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган. 

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Ёнғин кафенинг тахминан 200 квадрат метрдан ортиқ майдонида содир бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид