Мактабларда янги фан жорий этилиши мумкин
Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
“Тил – миллат кўзгуси. Aлбатта, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган асосий воситаларидан бири бу, шубҳасиз, адабий тилидир. Aдабий тилга ҳурмат эса уни тўғри ёзишдан бошланади. Биз эса ҳозиргача айрим сўзларни хато ёзамиз ва бу ҳол жамиятнинг барча қатламларида шаклланган.
Нима учун шундай бўлган? Чунки, шу пайтгача мактабларда тўғри ёзишни ўргатадиган махсус фан бўлмаган. Она тили фани-чи, дейишингиз мумкин. Биргина она тили фани билан тўғри ёзиш малакасини эгаллай олмаяпмиз. Мазкур фанни таълимнинг асосий босқичи бўлган умумий ўрта таълим тизимида жорий этсак, саводсизликнинг олдини олган бўламиз, деб ҳисоблайман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим тизимида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:21 / 13.09.2024
Ракетадаги кабутар, ўлик балиқ, маст чувалчанг – Шнобел мукофотлари топширилди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024