Муборак тумани ҳокими ишдан олинди
Бугун, 18 апрель куни Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Туман ҳокимини ишдан олиш тўғрисидаги қарор Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирокидаги йиғилишда эълон қилинган.
Жовлиев айнан қайси сабабга кўра ишдан олингани маълум қилинмаган.
Муборак тумани ҳокими вазифасини бажариш шу вақтгача туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Садриддин Нарзиев зиммасига юкланган.
Муборак тумани собиқ ҳокими Ғайрат Жовлиев Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарорини бажармасдан, қарор устидан юқори лавозимли органлар раҳбарлари номига шикоят аризаси юборгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
14 апрель куни Муборакда шифокорлар карантин тартиби амал қилаётганига қарамай, тўй ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг бу ҳақда хабар берган туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Жўраев ёлғон ахборот тарқатишда айбланган эди.
Бундан аввалроқ Қашқадарё вилоятининг яна бир туманида ҳоким ўзгарганди. Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов интернетда тарқалган аудиоёзув ортидан ишдан кетганди.
Мавзуга оид
22:15 / 31.10.2023
Нишон тумани ҳокими Муборак туманига ҳоким қилиб ўтказилди
18:25 / 23.08.2023
Қашқадарёда Амир Темур даврига оид қишлоқ харобалари топилди
15:00 / 30.01.2023
Қашқадарёда маст хўранда ва ошхона эгасининг жанжали ўлим билан якун топди
21:09 / 17.08.2022