Тошкент кўчаларида карантин чоралари боис ўрнатилган тўсиқларни кўрсатувчи геопортал ишга туширилди
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг транспортда мақсадсиз ҳаракатланишини чеклаш ва ҳайдовчиларнинг карантин тартиб-қоидаларига амал қилишини назорат қилиш зарурати туфайли Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчалари ва маҳаллаларда қатновни вақтинча чекловчи тўсиқлар ўрнатилган эди.
Давгеодезкадастр қўмитаси томонидан мазкур тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.
Бу ҳақда Kun.uz’га Давгеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Отамурадов хабар берди.
“Геопортал Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилди. Ушбу онлайн ресурс орқали тўсиқлар жойлашган жой ҳаритада қизил чизиқлар билан акс эттирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳодимлари томонидан Тошкент шаҳридаги барча бетон блоклар хатловдан ўтказилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ҳаракатланадиган кўчалар ва маҳаллаларнинг ичкарисидаги йўлларда ўрнатилган тўсиқларнинг сони 1415 тани ташкил этмоқда. Геопортал барча учун очиқ, ундан фойдаланиш учун интернет бўлса кифоя”, дея Неъматжон Отамуродовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, портални яратишдан кўзланган мақсадлардан бири тез тиббий ёрдам хизматлари, маҳсулот етказувчилар ва бошқа турдаги хизмат кўрсатувчиларга қулайлик яратишдан иборат. Мутасаддилар электрон ресурс такомиллаштириб борилишини айтишмоқда.
Геопорталга ушбу ҳавола орқали кириш мумкин.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024