Жамият | 22:22 / 19.04.2020
12804
2 дақиқада ўқилади

Пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловлар ундирилмайди

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, карантин даврида пенсия ва нафақаларни фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланган. Картаси бўлмаган пенсионер ва нафақахўрларга банк пластик карталари бепул очиб берилади.

Пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга ошириш тартиби қуйидаги муддатларда йўлга қўйилади:

  • 2020 йилнинг май ойидан – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун;
  • 2020 йилнинг июнь ойидан – республиканинг барча ҳудудларидаги фуқаролар учун.

Бу жараёнда фуқаролардан паспорт нусхалари ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди. Пластик карталар фуқароларнинг оворагарчилигисиз расмийлаштирилади, пенсия ва нафақа олувчиларнинг банк бўлимларига бориши ёки ариза бериши талаб қилинмайди.

Мавзуга оид