Путин Евросиё иқтисодий иттифоқини кенгайтиришга шошмасликка чақирди
Евросиё иқтисодий иттифоқини кенгайтиришга шошмаслик керак, бу борада аста-секин ҳаракатланиш лозим. Бундай фикрни Россия президенти Владимир Путин “Москва. Кремль. Путин” дастурида билдирди.
“Биз кенгайишга ҳам, муайян босқичлардан сакраб ўтишга ҳам шошмаяпмиз. Чунки дунёнинг бошқа минтақаларида, мисол учун дейлик, Европада интеграция жараёнлари қандай кечаётганини кўрмоқдамиз. У ерда кўплаб мураккабликлар юзага келди. Шу сабабли шошмасдан, аста-секин ҳаракат қилиш лозим”, деб айтган Путин.
Россия президенти ЕОИИ идеалда қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга “мукаммал нарсалар, жумладан, мукаммал давлатлараро муносабатлар бўлмаслигини” айтган.
“Ечимлар – бу ҳамиша муросалардир, яъни кимдир кимгадир нимададир ён босади ва мукаммал вазият, бир қарашда, йўқ. Бироқ у шу билан мукаммалки, биз томонимиздан шакллантирилган муносабатлар тизими бу муросаларга эришишга имкон беради”, деб айтган Россия президенти. Путиннинг таъкидлашича, ЕОИИда ечимлар “қўлни қайириш” йўли билан эмас, балки кўнгилли тарзда қабул қилинади ва ҳақиқатан ишлайди.
Айни вақтда ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо давлатлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024