Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақоладан сўнг: Наманганда асаларичиларга транспортда ҳаракатланишга рухсат берилди
Кеча 19 апрель куни Kun.uz`да Наманган шаҳрида яшовчи асаларичиларнинг муаммолари ёритилган «Шерикларим пиёда кетишганди, энди бу йўл ҳам йўқ» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Унда Наманган шаҳридан таҳририятга алоқага чиққан бир гуруҳ мурожаатчилар уларга рухсатнома берилмаётгани сабабли, асалариларни боқиш учун шахсий автомобилларида туманларга, тумандан шаҳарга, умуман асалари боқиладиган жойларга бориб-келиш масаласи муаммога айланганини билдиришган.
Бугун мурожаатчи Зайниддин Холмирзаев Kun.uz мухбири билан алоқага чиқиб, мавжуд муаммолар ҳал этилганини билдирди.
Холмирзаевнинг айтишича, унга Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ биносида ташкил этилган штаб ишчи гуруҳи кўмагида карантин постларидан ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишига рухсат берилган.
«Бугуннинг ўзида шахсий автомобилимда Учқўрғон туманига бориб, ўша ердаги асалари боқаётган шерикларимдан хабар олиб келдим. Йўлдаги постларда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Вилоят ИИБ ЙҲХБда ташкил этилган штаб ишчи гуруҳига, Kun.uz сайтига ўз миннатдорчилигимни билдираман», дейди Зайниддин Холмирзаев.
Маълум бўлишича, ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги асалари боқувчиларга ўз шахсий транспортида вилоят ҳудудида тақиқсиз ҳаракатланишига рухсат берилган.
Мавзуга оид
18:56 / 18.05.2026
Чорва моллари ва асаларилар ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган рўйхатга киритилди
01:54 / 27.04.2026
Мелания Трамп Оқ уйда асаларичиликни кенгайтирмоқда
19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда
15:48 / 06.10.2024