Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорва моллари ва асаларилар ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган рўйхатга киритилди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи нол ставкада қўлланадиган товарлар рўйхати 14 тага кенгайтирилди. Хусусан, янгиланган рўйхатга тирик балиқлар, тирик бузоқлар, сигирлар, буқалар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, эшаклар, асалари оилалари (пакетлар), ипак қурти, шунингдек ферула-коврак кўчати ва смоласи киритилди.
Қўшилган қиймат солиғи ноль ставкаси қўлланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди, дея хабар берди Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.
Қайд этилишича, рўйхатга яна 14 та маҳсулот қўшилган. Хусусан, янгиланган рўйхатга тирик балиқлар, тирик бузоқлар, сигирлар, буқалар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, эшаклар, асалари оилалари (пакетлар), ипак қурти, шунингдек ферула-коврак кўчати ва смоласи киритилган.
Маълумот учун, ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган маҳсулотлар рўйхати жами 518 позициядан иборат. Унга олма, нок, ўрик, шафтоли, хурмо, тарвуз, қовун каби мевалар ва полиз маҳсулотлари, помидор, бодринг, карам, картошка сингари сабзавотлар, мош, нўхат, гуруч каби донли ва дуккакли экинлар, сут, қаймоқ, творог, тухум, янги, совитилган ва музлатилган гўшт маҳсулотлари, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, шунингдек уруғлар, кўчатлар ва гуллар киритилган.
Қонунчиликка кўра, рўйхатга кейинчалик ҳам ўзгартиш киритиш мумкин. Бу бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар томонидан берилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:49 / 06.06.2026
“6 фоизлик ҚҚСга автоматик ўтилмайди” — янги солиқ тартиботига экспертлар шарҳи
14:11 / 03.06.2026
ҚҚС чегараси 5 млрд сўм бўлди. Эркинлашган бизнес нима демоқда?
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
10:34 / 29.05.2026