Жаҳон | 21:38 / 20.04.2020
18107
2 дақиқада ўқилади

Мишустин Россияга кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди

18 апрель куни Москвага Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси – тиббий ниқоблар етиб келгани хабар қилинганди.

Михаил Мишустин / Фото: ТАСС

Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқотида коронавирусга қарши курашиш доирасида Россияга юборилган ҳимоя ниқоблари ва бошқа тиббий ашёлар учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

"Мишустин янги коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун зарур ҳимоя ниқоблари ва бошқа ашёлар тақдим этгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдириб, ушбу инсонпарварлик ёрдами Россия-Ўзбекистон муносабатларининг ҳамкорлик тусини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлаб ўтди", - дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Арипов Россия томонидан коронавирусни аниқлаш учун тест-тизимларининг тезкор тақдим этилгани ҳамда россиялик эпидемолог мутахассисларнинг видеоалоқа орқали мунтазам маслаҳатлари учун миннатдорлик билдирган.

Қайд этилишича, икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари Россия-Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг долзарб масалаларини ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий интеграциясига қўшилишини ҳам муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрель куни Москвага Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси – тиббий ниқоблар етиб келгани хабар қилинганди.  

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондан Россияга жами 5 млн дона тиббий ниқоб ҳамда тиббиёт докалари етказиб берилади.

Мавзуга оид