Ўзбекистон | 10:44 / 20.04.2020
7110
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар сони 83 мингдан ошди

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда

Фото: KUN.UZ

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 83 005 та ҳолат аниқланган. 

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:

  • Тошкент шаҳрида – 15 198 та ҳолат; 
  • Фарғона вилоятида – 13 179та ҳолат;
  • Тошкент вилоятида – 12 261 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 7 251 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 5 635 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 5 300 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 4 723 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 4 598 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 3 329 та ҳолат; 
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 3 023 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 2 712 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 2 524 та ҳолат;
  • Жиззах вилоятида – 2 510 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 762 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

19 апрель куни Бухоро вилояти, Когон тумани, “Мустақиллик” маҳалласи, “Аллаберди” қишлоғида яшовчи 1974 й.т Мўмин К., Наманган вилояти, Чортоқ туман, “А.Навоий” маҳалласида яшовчи 1979 й.т. Алишер Қ.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

19 апрель куни Самарқанд шаҳар, “Саттепо” мавзесида яшовчи 1985 й.т. Илҳом А. ва 1970 й.т. Хуршид С., Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Чинобод” маҳалласи, М.Улуғбек кўчасида яшовчи 1986 й.т. Шавкат У., “Олтин водий” қишлоғи, Ҳамза кўчасида яшовчи 2001 й.т. Сардор Э., Наманган шаҳар, 1-мавзеда яшовчи 1987 й.т. Андрей А., Қарши шаҳар, “Самарқанд” маҳалласида яшовчи 2000 й.т. Дилшод Р., Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчасида яшовчи 1971 й.т. Равшанбек М.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

19 апрель куни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 1971 й.т Нодирхон А. карантин қоидаларини бузиб, автомашинада 5 нафар фуқарони олиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

19 апрель куни Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Нарвон” маҳалласи, “Эшбўлди” қишлоғида яшовчи 1991 й.т. Ислом Х. Ўзининг уйида 4 нафар ўртоқлари билан туғилган кун нишонлаганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани, “Олтин водий” маҳалласида яшовчи 1976 й.т. Адҳамжон К. карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 2-мавзесида яшовчи 1978 й.т. Элмурод К. 24-уй олдида карантин қоидаларига зид равишда сомса савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик кўчасида яшовчи 1995 й.т. Аббос Ю. карантин қоидаларини бузиб, Юнусобод туманида жойлашган “Нурика” кафесида фаолият олиб бораётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

19 апрель куни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Човқай” қишлоғида яшовчи 1999 й.т. Шерзод С. Қарши шаҳар, “Чақар” маҳалласида жойлашган “Эски шаҳар” деҳқон бозори ҳудудида карантин қоидаларини бузиб, лицензиясиз савдо фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мавзуга оид