Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 83 млрд доллар ажратилади
Ўтган ҳафтада мамлакат бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир японияликка 100 минг иендан (930 доллар) ажратишини маълум қилганди.
Япония ҳукумати коронавирус оқибатлари билан курашиш учун қўшимча 8,9 трлн иен (83 млрд доллар) ажратади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Financial Times хабар берди.
Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш пакети миқдори 108,2 трлн иендан 117,1 трлн иенга етади.
Ўтган ҳафтада мамлакат бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир японияликка 100 000 иендан (930 доллар) ажратишини маълум қилганди.
Дастлабки режада эса коронавирус пандемиясидан жабр кўрган 13 миллионта оилага 300 000 иендан берилиши кўзда тутилганди.
Душанба куни эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2020 йил март ойида Япония экспорт ҳажми кескин тушиб кетган. Экспорт ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026