Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда
Олий Мажлис Сенатига Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 7 апрель куни қабул қилинган “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқиш учун келиб тушди.
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратовнинг ёзишича, Қонун дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида томонидан ўрганилиб, ҳудудлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда қўмита аъзолари ва экспертлар иштирокида онлайн тарзда муҳокама қилинмоқда.
Сўнгги икки йил давомида ер участкаларини олиб қўйишда қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Адлия вазирлигидан олинган маълумотга кўра, 2019 йилнинг май-июнь ойларида мазкур масалада 2 586 та мурожаат келиб тушган ва уларни кўриб чиқишда кўпинча мулкдорлар ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган.
Янги Қонун шу каби ҳолатларнинг олдини олишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Унга биноан, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Масалан, Жиноят кодекси “Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш” учун жавобгарлик белгиланган беш қисмдан иборат 173-1-модда билан тўлдирилди.
Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий ишлар ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазо белгилаш назарда тутиляпти.
Модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатлар кўрсатилган. Модданинг учинчи қисмида шундай ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, айбдор уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва тўртинчи қисмига мувофиқ худди шундай ҳаракатлар кўпчилик учун хавфли бўлган усулда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ер участкаларини олиб қўйиш учун жавобгарлик кўрсатилган 61-3 модда билан тўлдирилди. Унинг биринчи қисмида ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган. Иккинчи қисмида эса шундай ҳуқуқбузарликлар олиб қўйилаётган ер участкасидаги бино, бошқа иморат, иншоот ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташланиши оқибатида кўп бўлмаган миқдорда зарар етишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солинади.
Билдирилишича, айни чоғда Қонунни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026