Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирусга чалинган бола ўзи билан мулоқотда бўлган 172 кишининг ҳеч бирига касаллик юқтирмагани маълум бўлди
Франция шарқида яшовчи коронавирусга чалинган тўққиз ёшли бола 172 киши билан мулоқот қилган бўлса-да, уларнинг ҳеч бирига касаллик юқтирмагани маълум бўлди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
У билан мулоқотда бўлган барча эҳтиёт чораси сифатида карантинга жойлаштирилганди.
Ушбу ҳолатни ўрганган Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари болалар асосий вирус ташувчи бўлмасликлари мумкин деган тахминни билдирмоқда.
Болада коронавирус аниқлангунига қадар у Юқори Савойя департаментидаги учта чанғи мактабида бўлган.
Нашрнинг қайд этишича, бола касалликни британиялик Стив Уолш билан мулоқот қилганлардан юқтириб олган.
Уолш касалликка январда, Сингапурдаги конференцияда қатнашган чоғида чалинган. Кейинроқ у оиласи билан Юқори Савойядаги Контамин-Монжуа чанғи курортига келган.
Ушбу ҳолатни ўрганган Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари болалар асосий вирус ташувчи бўлмасликлари мумкин деган тахминни билдирмоқда, деб ёзади The Guardian.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026