ИИВ карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот берди
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 86 411 та ҳолат аниқланган.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, улар:
- Тошкент шаҳрида – 15 900 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 13 847 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 12 845 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 7 526 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 5 818 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 5 488 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 4 914 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 4 780 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 3 391 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 137 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 2 779 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 2 615 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 2 589 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 782 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.
20 апрель куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Алишеробод” маҳалласида яшовчи 1982 й.т. Рустам Р., Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Янгиобод” маҳалласи, Юлдуз кўчасида яшовчи 1981 й.т. Қудрат Х., “Дўстлик” маҳалласи, Тошкент кўчасида яшовчи 1994 й.т. Бекзод Ш., Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, “Кўктепа” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Ойбек У., Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Саврак” маҳалласи, Бухоро кўчасида яшовчи 1984 й.т. Эркин С., Ромитан тумани, “Миришкор” маҳалласида яшовчи 1992 й.т. Фатхулла Ф., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Тинчлик кўчасида яшовчи 1969 й.т. Ғайрат Ш., Беруний тумани, “Хоразм” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Бахтиёр А.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.
20 апрель куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, “Абай” маҳалласида яшовчи 1990 й.т. Ергали Р., Самарқанд вилояти, Паст Дарғом тумани, Жума шаҳарчаси, А.Бухорий кўчасида яшовчи 1979 й.т. Шерали Х.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
20 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Илдам кўчасида яшовчи 1977 й.т. Нодир П., М.Улуғбек тумани, Ш.Бурхонов кўчасида яшовчи 1962 й.т. Фарҳод П., Жиззах вилояти, Арнасой тумани, “Ғолиблар” қишлоғи, Тошкент кўчасида яшовчи 1988 й.т. Шерзод А., “Ғ.Ғулом” маҳалласи, А.Темур кўчасида яшовчи 1993 й.т. Рустам С.лар ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипедлари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024