Ўзбекистон | 20:51 / 21.04.2020
13282
4 дақиқада ўқилади

ИИВ Тергов департаменти: Гулистонда чойхона биносини ёқиб юборган номаълум шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Kun.uz сайтида Гулистон шаҳрида яшовчи тадбиркор Бобур Юсуповнинг автомашинаси ва чойхонаси номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани, ИИБ ходимлари эса айбдорларга тегишли чоралар кўрмаётгани ҳақидаги хабарга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти муносабат билдирди.

Аниқланишича, 2020 йил 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш мақсадида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Маданият маҳалласида жойлашган фуқаро Б.Юсуповга тегишли хусусий корхона номидан ижара асосида юритиб келинаётган фуқаро Н.А., га қарашли “Азизбек” чойхонасини ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ёнғин оқибатида “Азизбек” чойхонасининг девор ва шифт қисмининг қопламаси, мебель, маиший техника ускуналари ва бошқа бир қанча буюмлар ёниб зарарланган. Бунинг оқибатида жами 57.528.000 сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 10.04.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 1-қисми ( Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, мақолада кўрсатиб ўтилган «Nexia» русумли автомашинанинг ёқиб юборилганлиги ҳолати юзасидан аниқлик киритилганида, 2019 йил 16 январь куни ХК раҳбари фуқаро Б.Юсупов Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 13 январь куни ўзига тегишли бўлган “Nexia” русумли автомашинасини “Азизбек” чойхонаси олдида қолдирган вақтида таниши Ш.К., автомашинанинг ички қисмини бензин ёқилғиси билан ёқиб юборганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Судга оид транспорт-баҳолаш экспертиза хулосасига кўра, автомашинага 4.135.312 сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддасининг диспозициясида “Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса” деб кўрсатилган. Ушбу жиноят таркиби юзага келиши учун (моддий зарар анча миқдор яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача, аниқроғи камида 22.300.000 cўмни ташқил қилиши керак) Б.Юсуповга етказилган моддий зарар миқдори эса жиноят ишини қўзғатиш учун етарли эмас. Ушбу ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, автомашинанинг ички қисмида ёнғинни Ш.К. содир қилганлиги ўз тасдиғини топмаганлиги ҳамда ушбу ҳаракатни содир қилган шахсни шахсига аниқлиқ киритиш имконияти бўлмаганлиги сабабли, 25.01.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди (қилмишда жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги)га асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган, дейилади Тергов департаментининг муносабатида. 

Мавзуга оид