Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги коронавирус тарқалган меҳнат муҳожирлари ётоқхонаси эгаси ҳибсга олинди
Россиянинг Ленинград вилояти, Новосергиевка қишлоғидаги ноқонуний ётоқхонада меҳнат муҳожирларининг оммавий тарзда коронавирус юқтириб олиши ҳолати 40 ёшли тадбиркор Артём Б. учун жиноят иши билан якунланди
Ишбилармон бинони 4 йил давомида ҳеч ким ижарага олмагани ва коммунал тўловлар туфайли қарзга ботиб кетган. Шундан сўнг, уни меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган ётоқхонага айлантиришга қарор қилган. Аммо бунинг учун ҳеч қаердан рухсат олмаган.
11 апрель куни Роспотребнадзор, Тергов қўмитаси ва полиция ҳамкорлигида ётоқхонада рейд ўтказилди. Текширув давомида санитар шифокорлар 123 нафар меҳнат муҳожирида коронавирус борлигини аниқлашди. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлиши мумкин. Шундан сўнг, беморлар учун ётоқхона ҳудудида 88 ўринга мўлжалланган палаткали госпиталь ташкил қилинди.
Ҳозирги вақтда ётоқхона эгаси Артём Б. ҳибсга олинган. Яқин орада унга айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча уни Жиноят кодексининг қайси моддалари билан жавобгарликка тортиш масаласи ҳал бўлмаган.
Меҳнат муҳожирларининг бир қисми «Мега-Дибенко» савдо марказини таъмирлашда ишлаган. Компания вакиллари буни тасдиқлаб, бино ичи дезинфекция қилинганини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари савдо маркази ходимлари ва мижозлари билан яқин алоқада бўлмаган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026