Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида коронавирус инфекциясидан касалланганларнинг навбатдаги гуруҳи соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар бемор соғайиб чиққан.
Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган.
Сўнгги лаборатория текширувлари улар дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатган.
Шунингдек, бугун Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 31 нафари Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоятдаги шифохоналарига жойлаштирилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 58 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда.
Хоразм вилоятидан шу пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайганди, эндиликда уларнинг сони 45 нафарга етди.
«Бунда, шубҳасиз, Хоразм вилоятидаги фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандартлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
22 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1692тага етган, беморларнинг 7 нафари вафот этган.
Коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 407 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024