Жамият | 11:32 / 22.04.2020
8983
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ва Сурхондарёда рўй берган 2та ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Ҳолатлардан бири юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган 

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 21:45ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтган А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 121-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1988 й.т. Ш.С. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1979 й.т. Д.Х. бошқарувида бўлган “ММZ554” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.С. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 02:00ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Темирдарвоза маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз”  автомобиль йўлининг 1334-км.да ҳам ЙТҲ рўй берди.

Ҳайдовчи, 1997 й.т. С.П. “Нексия” русумли транспорт воситасида “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, ушбу йўналиш бўйича ўзидан олдинроқда йўлда бир неча бош қўйларни ҳайдаб кетаётган пиёда, 1992 й.т. А.Қ. ва унга тегишли бўлган 21 бош қўйларни ҳамда 10 бош қўзиларини уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда А.Қ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид