Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонлик тадбиркор «Саховат ва кўмак» ҳаракатига қўшилиб 300 та оилани ҳомийликка олди
Андижонда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича эхтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга зарур маҳсулотларни етказиб бериш ишлари бошланди.
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вилоят бошқармаси ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази омборига ёш тадбиркор Абдулло Мадаминов томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди.
Синовли кунларда тадбиркор 300та оилани қўллаб-қувватлашни зиммасига олди. Тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида қилинган хайриялар эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда.


Вилоятда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини 100 нафардан ортиқ ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқда, улар 10 тадан 500 тагача бўлган оилаларни ўз қарамоғига олиш ишларини аллақачон бошлаб юбордилар.




Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026