Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус натижасида фаолиятига зарар етган тадбиркорлар бош вазир қабулхонасига мурожаат қилиши мумкин
Ҳозирга қадар мурожаатларнинг 80 фоизи қаноатлантирилган, қолган қисмига ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган
Коронавирус натижасида бизнеси зарар кўрган тадбиркорлар бош вазир қабулхонасига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган телеграм каналда хабар қилинди.
“Агар сиз ҳам коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик фаолиятингизда зарар кўраётган бўлсангиз, Тошкент шаҳридаги бош вазир қабулхонасининг 11-00 ишонч телефонига ёки business.gov.uz ягона интерактив порталига ёхуд штабнинг (95) 144-27-00 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади маълумотда.
Билдирилишича, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг коронавирус пандемиясидан зарар кўраётган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг 538 та мурожаатлари кўриб чиқилди.
Булар асосан:
52 та банк кредити ва лизинг тўловлари муддатини узайтириш;
347 та автотранспорт ҳаракати учун махсус рухсатнома олиш;
45 та солиқ, ижара ва коммунал тўловлари бўйича имтиёзлар;
17 та экспорт-импортга оид масалалар;
77 та бошқа масалаларга тўғри келади.
Ушбу мурожаатларнинг аксарияти (80 фоизи) қаноатлантирилгани, қолган қисмига ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилгани айтилади.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026