Коронавирусга доир сўнгги статистик маълумотларни Kun.uz'нинг махсус саҳифасида кузатиб боринг
Коронавирус беморлари 100 мингдан ошган давлатлар сони бугун 7тага етди. Жами зарарланиш ҳолатлари бир неча кун ичида 3 миллиондан ортиб кетиши кутилмоқда. Ҳозиргача 750 минг киши соғайган бўлса, вирус 190 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетди.
Пандемия шиддат билан тарқалиб бораётган бугунги кунда муҳим янгиликлар билан бирга, дунё миқёсидаги ҳолатни акс эттирувчи яхлит статистик маълумотларга ҳам эҳтиёж юқори.
Шуни инобатга олган ҳолда, Kun.uz ўз ўқувчиларига қулайлик яратиш учун COVID-19 пандемиясига оид махсус саҳифасини янгилади. Эндиликда kun.uz/covid19 манзили орқали онлайн режимда янгиланиб борувчи сўнгги статистик маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.
Мамлакатлар кесимида тақдим этилган жадвал маълумотлари АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университети ва бошқа ишончли манбалар асосида мунтазам равишда автоматик янгилаб борилади.
Бундан ташқари, махсус саҳифа орқали инфекциядан ҳимояланишга оид энг асосий тавсиялар, энг кўп бериладиган саволларга жавоблар ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар билан ҳам танишишингиз мумкин.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясида жойлашган, 11 млн аҳолига эга Уҳан шаҳрида тарқала бошлаган эди. Хитой ўз ҳудудида номаълум вирус тарқалаётгани ҳақида жаҳон ҳамжамиятига 31 декабрь куни маълум қилди, шу куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига хабарнома юборилган.
9 январь куни янги турдаги коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. 13 январда Хитойдан ташқарида биринчи бемор аниқланди; орадан бир ой ўтиб, Хитойдан ташқарида биринчи қурбон берилди.
Эпидемия 11 мартга келиб, пандемия деб эълон қилинди. 2 апрелгача дунё миқёсида беморлар сони миллион нафар, 15 апрелгача 2 миллион нафарга етди. Хитойдан кейин дастлаб Эрон, сўнг Италия ва Европа, шундан кейин АҚШ вирус энг авж олган ҳудудларга айланди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024