Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 600 нафарга яқинлашмоқда
Қашқадарё вилоятида яна икки киши, Фарғона вилоятида 19 киши коронавирусдан тузалди. Эндиликда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коронавирусга чалинганларнинг навбатдаги гуруҳи соғайгани ҳақида маълумот берди.
Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганлар Чироқчи туманида яшовчи опа-сингиллар бўлиб, каттаси 16 ёшда бўлса, кичиги 11 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинган укаси билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатмоқда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 4 нафарга етди.
Шунингдек, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 9 нафари Туркиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Беморлардан 11 нафари Фарғонадан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанддан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Энг ёши каттаси 61 ёшда.
Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 30 нафарга етди.
- 24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 1778тага етган. Шу вақтгача беморларнинг 7 нафари вафот этди, касалликдан соғайганлар сони 582 нафарга етди.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024