Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саховат тадбирларида қатнашаётган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ҳозирча маълум эмас - ДСҚ
Айрим солиқ турлари бўйича имтиёз бевосита давлат раҳбари қарори билан берилади. Хайр-эҳсон қилаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзларини белгилаш ва енгилликлар бериш бўйича давлат раҳбарининг тегишли қарори ҳали қабул қилинмади.
Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров хайрия тадбирларида қатнашган тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«2020 йил 1 январдан амалга киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқ турлари бўйича имтиёз бевосита давлат раҳбари қарори билан берилади.
Бу айрим солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкасини кўпи билан 50 фоизгача пасайтириш ва бу имтиёзни 3 йил муддатгача сақлаб қолишни назарда тутади», деди Музаффар Назаров.
Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, хайр-эҳсон қилаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзларини белгилаш ва енгилликлар бериш бўйича давлат раҳбарининг тегишли қарори ҳали қабул қилингани йўқ. Ҳужжат қабул қилиниши билан солиқ имтиёзлари ҳақида барча солиқ тўловчилар хабардор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни ўтказилган видеоселекторда давлат раҳбари томонидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилиб, унинг доирасида тадбиркорлар имкониятидан келиб чиқиб ўз ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган эди. Давлат томонидан эса бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилиши ҳам маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026