«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари»: Дастурлар ижроси – амалда
Бугунги кунда ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли энергетикларимиз замонавий техника воситаларидан фойдаланилган ҳолда истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб беришни соҳа олдидаги устувор вазифалардан деб биладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига асосан Хоразм вилояти ҳудудида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастурлари доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан яхшилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришга оид қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Обод қишлоқ» Давлат дастури асосида 2020 йилнинг 1-чорагида вилоят миқёсида 39,5 км электр тармоқлари ўтказилиб, 32 дона трансформатор пунктида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
«Обод маҳалла» Давлат дастурида белгиланган режа асосида эса 3,4 км электр тармоқлари ўтказилиб, 2 дона трансформатор пунктида реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ–2661-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1-чорагида 78,9 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 68 дона трансформатор пункти қурилиб, 489 та темир-бетон таянч ўрнатилди.
Юқоридаги бажарилган ишлар натижасида 9440 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланиб, тармоқлардаги технологик йўқотишлар камайишига эришилди.
Биламизки, истеъмолчиларга электр энергияси узликсизлигини таъминлаш учун ҳудудларда электр қуввати кучлироқ бўлган янги трансформаторлар ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, вилоятнинг қатор туманларида бу борадаги ишлар тизимли олиб борилмоқда.
Хусусан, Гурлан туманида жойлашган «Гурлан» подстанциясидаги қуввати 10000 кВА бўлган трансформатор қуввати 16000 кВА, Урганч тумани ҳудудида жойлашган «Дўстлик» подстанциясидаги 6300 кВА қувватига эга бўлган трансформатор 10000 кВА, Янгиариқ туманидаги «Каттабоғ» подстанциясидаги қуввати 3200 кВА бўлган трансформатор 4000 кВА ҳамда қуввати 2500 кВА бўлган трансформатор 3200 кВА бўлган трансформаторларга алмаштирилиши натижасида юқоридаги ҳудудларда истиқомат қилаётган 2800 та хонадоннинг электр энергияси янада яхшиланди.
Бундан ташқари трансформатор пунктларида 83 дона ва 0,4-10 кВли 131,6 км электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5761-сонли фармонига асосан вилоятда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари тизимли олиб борилмоқда.
Шу кунгача вилоятда 135156 та замонавий ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, бундай янги турдаги ҳисоблагичлар аҳолига «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан бепул ўрнатиб берилмоқда. Айни кунларда вилоят маркази ҳисобланган Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган деярли барча истеъмолчилар хонадонларида янги турдаги ўрнатилган.
Маълумки, жорий йил юртимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди. «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу борада ҳам кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, 1970 йилда ўрнатилиб, қарийб 50 йил мобайнида фойдаланилган АТС 49 русумли (1949 йилда ишлаб чиқарилиши бошланган) автоматик алоқа станцияси замон талабларига жавоб бермай қўйганидан сўнг ушбу станция ўрнига диспетчерлик ва шаҳарлараро сўзлашувлар, селектор йиғилишларини ўтказишда интеркомпьютер рақамлари функцияларини бажарувчи, замон талабларига тўла жавоб берувчи УПАТС УКСН-Т-С-500 автоматик телефон станцияси келтирилиб, монтаж ва созлаш ишлари бажарилди. Замонавий станция орқали айни кунда бўлим мутахассислари қатор мураккаб амалиётларни бажармоқдалар.
Мамлакатимиздаги бугунги эпидемиология вазиятга қарамай, жамият ишчи-ходимлари томонидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда фаолият олиб борилмоқда. Яъни жамият тасарруфидаги ҳар бир корхонада дезинфекция ишларига алоҳида аҳамият қаратилиб, ходимларнинг тана ҳароратлари ҳар куни ўлчанмоқда, иш фаолияти давомида қўллаш учун махсус гигиеник қўлқоп, маска ва антибактериал воситалар билан таъминлаб берилмоқда.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бундай синовли кунларда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида белгиланган вазифаларни бажаришда давом этади. Зеро, халқ фаровонлиги учун хизмат қилиш жамият ходимлари учун фахрдир.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024