Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ инқироздан сўнг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 540 млрд евро ажратилишини маъқуллади
Евроиттифоқ давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари COVID-19 инқирозидан сўнг ЕИ иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича "йўл харитаси"ни маъқуллади.
"У тўртта устувор йўналишни белгилаб беради. Бу тўлиқ фаолият юритадиган ягона бозор. Инвестициялар соҳасидаги беқиёс ҳаракатлар. Коронавирусга қарши глобал ҳаракатлар. Яхши фаолият кўрсатадиган бошқарув тизими", - деди Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель.
Мишель шунингдек, давлатлар, корхоналар ва ишчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий миқдори 540 млрд еврони ташкил этувчи учта суғурта дастури тасдиқланганини маълум қилди.
"Биз бу пакет 1 июндан ишга тушишини сўрадик", - деди Еврокенгаш раҳбари.
Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг маълумот беришича, Евроиттифоқда март ойида автомобиллар савдоси 55,1 фоизга тушиб кетган.
Бундан ташқари, саноатнинг бошқа йўналишлари, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳалари катта зарар кўрмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026