Фан-техника | 21:16 / 25.04.2020
16598
1 дақиқада ўқилади

iPhone 12 нархи арзон бўлиши тахмин қилинмоқда

Таҳлилчи Ли Чунг Хун коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда 160 миллион донага яқин iPhone сотилишини тахмин қилмоқда, бу 2019 йилдагига нисбатан 40 миллион донага кам.

Фото: Getty Images

UBI Research таҳлилчиси Ли Чунг Хун янги iPhone нархи неча пул бўлиши ҳақида ўз тахминини айтди.

Ли Чунг Хуннинг фикрича, экрани 5,4 дюймли iPhone 12 нархи 700-750 доллар атрофида бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу нарх Apple компаниясига кўпроқ қурилма сотиш имконини беради. Таҳлилчи коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда 160 миллион донага яқин iPhone сотилишини тахмин қилмоқда, бу 2019 йилдагига нисбатан 40 миллион донага кам..

Таҳлилчининг айтишича, 2020 йилда бозорда OLED экранли смартфонлар харидоргир бўлади, бу эса Apple’га қўл келади. 

2019 йил охирида инсайдер Мин-Чи Ко Apple 2020 йилда бешта янги смартфонни тақдим қилишини айтганди. Улардан бири — iPhone SE апрель ўрталарида чиқди. Қолганлари эса 5,4 дюймли iPhone 12, 6,1 дюймли iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Plus, 6,7 дюймли iPhone 12 Pro Max бўлади.

Мавзуга оид