Жамият | 08:08 / 25.04.2020
11011
2 дақиқада ўқилади

Жиноят қидирув бўлими ходимига 11 млн сўм пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Навоий вилоят прокуратурасига юборилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида, 1959 йил Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган, муқаддам судланган, айни пайтда Навоий шаҳри, «Меъморлар» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Қ. ўз бошқарувида бўлган «Матиз» русумли автомашинасини махсус рухсатномасиз Навоий шаҳри «Инспекторлар» кўчасида бошқариб, таниши, 1990 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган, тумандаги «Навбаҳор» МФЙда яшовчи фуқаро П.Л.га 40 литр дизель ёқилғисини 240 минг сўмга баҳолаб, ноқонуний равишда сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Ш.Қ. автомашинасининг юкхонасидан яна 40 литр дизель ёқилғиси ҳамда 5 миллион 960 минг сўм пуллар текшириб кўриш учун холислари иштирокида ҳужжатлаштирилди. Мазкур қоидабузарлик кескин қонунбузарликни юзага келтирди. Ш.Қ. ИИБ ЖҚБ ходимига расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб беришини сўраб, пора таклиф қилди. 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, қоидабузар умумий қиймати 10 миллион 960 минг сўм пулларни ИИБ ЖҚБ ходимига бераётган вақтда тезкор тадбир қатнашчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Навоий вилоят прокуратурасига юборилди.

Мавзуга оид