Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
COVID-19: Тиббиёт ходимларига тўланган қўшимча тўловлар ва рағбатлантиришлар миқдори маълум қилинди
Республика бўйича коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларнинг тўланиши тўғрисида маълумотлар очиқланди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги ахборот хизмати маълумотлари асосида тайёрланган маълумотга кўра, йил бошидан — 27 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича ойлик лавозим маошларига 6 фоиз миқдорида жами ҳар кунлик қўшимча тўловлар қуйидагича бўлган:
· Тўланган ходимлар сони — 8623 нафар;
· Тўланган маблағ — 13 млрд 831 млн сўм.
Шунингдек, 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари миқдори ҳам эълон қилинди:
· Тўланган ходимлар сони — 1040 нафар;
· Тўланган маблағлар — 21 млрд 980 млн сўм.
Ҳудудлар бўйича
Тошкент вилояти:
· 6 фоизлик устама — 1363 кишига 3 млрд 269 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 118 кишига 2 млрд 564 млн сўм
Бухоро вилояти:
· 6 фоизлик устама — 383 кишига 473 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 92 кишига 2 млрд 55 млн сўм
Андижон вилояти:
· 6 фоизлик устама — 272 кишига 351 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 162 кишига 3 млрд 798 млн сўм
Қашқадарё вилояти:
· 6 фоизлик устама — 158 кишига 198 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 14 кишига 309 млн сўм
Навоий вилояти:
· 6 фоизлик устама — 264 кишига 332 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 21 кишига 414 млн сўм
Наманган вилояти:
· 6 фоизлик устама — 2205 кишига 2 млрд 804 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 84 кишига 1 млрд 832 млн сўм
Фарғона вилояти:
· 6 фоизлик устама — 865 кишига 744 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 171 кишига 3 млрд 355 млн сўм
Хоразм вилояти:
· 6 фоизлик устама — 232 кишига 293 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 46 кишига 981 млн сўм
Сурхондарё вилояти:
· 6 фоизлик устама — 380 кишига 776 млн сўм
· 5-25 млн сўмлик рағбатлантириш — 41 кишига 599 млн сўм
Самарқанд вилояти:
· 6 фоизлик устама — 339 кишига 544 млн сўм
Қорқалпоғистон Республикаси:
· 6 фоизлик устама — 491 кишига 638 млн сўм
Тошкент шаҳри:
· 6 фоизлик устама — 909 кишига 2 млрд 223 млн сўм
Сирдарё вилояти:
· 6 фоизлик устама — 292 кишига 378 млн сўм
Жиззах вилояти:
· 6 фоизлик устама — 402 кишига 719 млн сўм
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025