Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичимлик суви учун тўловларни Telegram орқали амалга ошириш имконияти яратилди
Фото: Ўзсувтаъминот
«Ўзсувтаъминот» АЖ оқова ва ичимлик суви учун тўловларни Telegram орқали тўлаш имконияти яратилганини маълум қилди.
Бунинг учун Telegram мессенжерида @uzst_bot боти очилган. Ботга кириб, «Тўловни амалга ошириш» буйруғини танлаш лозим.
Шундан сўнг сўралган маълумотлар (10та рақамдан иборат шахсий ҳисоб рақам, пластик карта маълумотлари, тўлов суммаси)ни кетма-кет киритиб бориш талаб этилади.
Агар шахсий ҳисоб рақамингизни билмасангиз, ботдаги «Шахсий ҳисоб рақамни аниқлаш» ва «Рўйхатдан ўтиш» функциялари қўл келади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мажбурий ижро бюроси ҳам коммунал тўловларни уйдан туриб тўлаш имконини берувчи @mibuzbot ботини ишга туширган эди.
Мавзуга оид
21:29 / 11.11.2025
«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди
09:05 / 29.09.2025
"Ўзсувтаъминот" Бўзсувга оқизилаётган рангли оқова сувлар бўйича муносабат билдирди
12:02 / 28.07.2025
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
11:49 / 12.07.2025